Тошкент шаҳри ҳамда Наманган вилоятида қалбаки пуллар савдоси билан шуғулланганлар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган шахс ўзининг жиноий шериги бўлган 1972 йилда Жиззах вилоятида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам бир неча маротаба судланган фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, 100 АҚШ доллари купюрадаги, қалбаки бўлган жами 19 900 АҚШ долларини харидорга 14 000 АҚШ долларига сотган пайтда қўлга олинган.
Қонунбузарга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тошкент шаҳрида қайд этилган ҳолатда эса, Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган шахс пойтахтлик фуқаронинг ишончига кириб, уни алдаб, гўёки қалбаки бўлган 100 АҚШ доллари купюрали жами 10 минг АҚШ доллари, 100 минг сўм купюрали 10 млн сўм ва 50 минг сўм купюрали 5 млн сўм пулларни ҳақиқий 5500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган.
Тезкор тадбирда сохта пулларни сотмоқчи бўлган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Тасодифий хабарлар
Shohrux Gadoyev «Bunyodkor» futbolchisiga aylandi
Навбатдаги кучли зилзила қаерда содир бўлиши прогноз қилинди
Prezident ishga olgan talaba lavozimini tark etishga qaror qildi
Бассейнда коронавирусни юқтириб олиш хавфи қанчалик юқори?
Ўзбекистон мулк дахлсизлиги таъминланмаган давлатлар рўйхатига киритилди