Ўзбекистонда эндиликда жинсини ўзгартириш ҳолати исм, фамилия ва отасининг исмини ўзгартириш учун асос бўлади. Бу Вазирлар Маҳкамаси 12 июнь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунигдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, эндиликда жинсини ўзгартирган фуқаро исм, фамилия ва отасининг исмини ўзгартириш ҳақида ҳам ариза бера олади. Бунинг учун соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан жинсни ўзгартириш тўғрисида берилган тиббий хулоса тақдим этилиши керак.
Қоидаларнинг янги таҳририга кўра, ФИО қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши мумкин:
- Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ;
- Суд қарорига асосан;
- Агар исм ёки фамилия нохуш ёки ёқимсиз эшитилса;
- Агар исм ёки фамилия миллийликка мос келмаса;
- Истак бўйича – турмуш қуришдан олдинги фамилияга қайтиш (турмуш даврида ёки ажрашгач);
- Оила аъзолари умумий фамилия олишни истаса (агар никоҳ тузилганида бундай фамилия олинмаган бўлса);
- Фарзандларнинг отаси, онаси, онанинг турмушдан олдинги фамиляси ёки ўгай ота/васий фамилиясини олишини исташ ҳолатида;
- 16 ёшга тўлган шахс учун оталикни белгилашда;
- Жинс ўзгартирилганда.
Тасодифий хабарлар
APK файллар тарқатиб, одамлардан 2 млрд пул “шилган” шахс ушланди
Президент Наманганда мактаб ўқувчилари иштирокида ЙТҲлар сони кўпайганини танқид қилди
Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 35 даражагача иссиқ бўлади
Энди банклар карта ҳисоби нолга тушгунча пул ечиб олмайди
Ўзбекистонни босиб олишни таклиф қилган Прилепин Зеленскийни суиқасд уюштиришда айблади