Жаҳон чемпионлигига асосий даъвогар номи маълум бўлди

Жаҳон чемпионлигига асосий даъвогар номи маълум бўлди

Нуфузли “Opta” таҳлил компанияси суперкомпьютери 2026 йилги Жаҳон чемпионати чорак финал босқичи олдидан турнир фаворитлари бўйича янгиланган прогнозини эълон қилди. Суперкомпьютер талқинига кўра, Франция ҳамон чемпионлик учун асосий фаворит бўлиб қолмоқда.

Портал прогнозларига кўра, французларнинг бош совринни қўлга киритиш эҳтимоли 27,32 фоиз деб баҳоланган. Аввалги прогнозда бу кўрсаткич 28,89 фоизни ташкил этган эди.

Иккинчи ўринга Испания кўтарилган. Ушбу жамоанинг чемпионлик имконияти 21,33 фоиз деб баҳоланмоқда. Бу 1/8 финал олдидаги 12,96 фоизлик прогнозга нисбатан сезиларли ўсишдир.

Кучли учликни эса Аргентина якунлаб турибди. Амалдаги чемпионларнинг турнирда муваффақиятга эришиш эҳтимоли 17,28 фоизга баҳоланган.

“Opta” суперкомпьютери прогнозларига кўра, чорак финалда иштирок этаётган жамоалар орасида чемпионлик эҳтимоли энг паст деб баҳоланган терма жамоалар – Норвегия (3,78 фоиз), Швейцария (3,46 фоиз), Марокаш (3,66 фоиз) ва Бельгия (3,58 фоиз) ҳисобланади. Ушбу терма жамоалардан бири ғолиб чиқса, у ўз тарихидаги илк Жаҳон чемпионлигига эришган бўлади.


Теглар:
×