Ўзгидромет эртага, 7 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундуз 9-11 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; Устюртда кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, Навоий вилоятида айрим жойларда баъзида 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, Жиззах вилоятида айрим жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-27 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
Бўритош Шодиева Каримовнинг махфий топшириғини ниҳоят очиқ айтди
Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди
Фарғоналик аёл тадбиркорнинг “видеолари“ни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 60 минг доллар талаб қилди
Наманганда янги туман ташкил этилади
2022 йилда Ўзбекистон йўлларида содир бўлган ЙТҲ қурбонлари сони маълум қилинди