Аввалроқ Namanganliklar.uz каналимизда тарқалган видео бўйича, ИИВ томонидан муносабат берилди. Ички ишлар вазирлиги «Газета.uz»га тиббий ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинмаганлигини маълум қилди. Ходимнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
30 декабрь куни Namanganliklar.uz Telegram каналимизда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимининг ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинганини айтган видеоси эълон қилинди.Видеода ЙҲХ ходими нима учун ниқоб тақ масдан юрганлиги бўйича берилган саволга «маска „отмен“ бўлган, 1 ноябрдан отмен бўлган», дея жавоб берган.«Газета.uz» ушбу ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохрух Ғиёсовдан изоҳ сўради.Унинг маълум қилишича, тиббий ниқобни тақиш мажбурияти Коронавирусга қарши кураш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан бекор қилинмаган.«Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимининг ҳаракатларига тегишли ҳуқуқий баҳо берилади», — деди ИИВ матбуот котиби.
Тасодифий хабарлар
Samarqanddagi tug‘ruqxonada yangi tug‘ilgan chaqaloq 4 kun och qolib ketgan. Kamiga tomiriga ukol qilinib, hatto ignasi ham olinmagan
Қўқонда 14 ёшли ўсмир тенгдошларининг калтаклаши оқибатида вафот этди
Зангиота тумани ҳокимлиги ишчиси 120 минг доллар билан қўлга тушди
АҚШ ва Британия Ямандаги ҳусийларга зарба берди: ҳужум тафсилотлари
Наманган вилояти суди раисининг мини футбол бўйича мусобақаси ўтказилди