YouTube видеохостинги 10 ноябрь санасидан видеолар остидаги дизлайклар сонини босқичма-босқич яшира бошлади. Шу билан бирга дизлайклар тугмаси порталда қолади.
Мазкур қарор шу йил бошида ўтказилган тажриба натижасида қабул қилинган. Унга кўра, фойдаланувчилар видеога берилган салбий баҳолар сонини кўрмасалар, уларнинг дизлайк тугмасини босишлари эҳтимоли камроқ бўлади. YouTobe маълумотларига кўра, янги контент муаллифлари ва кичик аудиторияга эга канал яратувчилари одатдагидан кўпроқ дизлайлакларга дуч келишади.
“Биз муаллифлар муваффиятга эришиш ва ўзларини хавфсиз ҳис қилиш имкониятига эга бўладиган инклюзив муҳит яратмоқчимиз”, дея изоҳ берган YouTube ушбу ҳолатга.
Ушбу тажрибадан мақсад, ҳисоблагични яшириш орқали видеолар муаллифларини одамлар атайлаб минус қўядиган “дизлайк ҳужумлари”дан ҳимоя қилишнинг иложи бор ёки йўқлигини тушуниш бўлган.
Тасодифий хабарлар
Namanganda baliq ovlayman deb kanalga to‘r tashlagan 65 yoshli fuqaroni girdob tortib ketdi
Рамзан Қодировнинг соғлиғи жойида эмас
Ғазони ёлғиз қолдирдик – Гвардиола
Президентлик сайловида илк номзод эълон қилинди
Ўзбекистонлик олима коронавирусни бутунлай йўқ қилувчи препарат яратганини маълум қилди