Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси навбатдаги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хабар берди.
Қарорга кўра, 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилади. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:
- жамоавий ибодатни ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш;
- диний ташкилотлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши;
- санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
- ҳар бир диний ибодатдан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
- бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.
- тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;
- диний ташкилотларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик.
Тасодифий хабарлар
РАСМАН ЭРТАДАН САРДОБА БОЗОРИ ОЧИЛАДИ
Ҳокимни судга берган тадбиркор ўлик ҳолда топилди
Косонсойлик истеъфодаги подполковник вафот этди
Трамп учинчи жаҳон урушини бошламоқчими?
Нурмат Отабеков иммунитетни кўтариб, вирусдан сақланишнинг арзон халқона усулларини тавсия қилди