Ўзбекистон байроғи рангидаги либосда “Ер гўзали 2025” кўрик-танловида қатнашган ўзбекистонлик қиз жаримага тортилди.
Ҳужжатда келтирилишича, М.Ш. 2025 йилнинг 28 октябрь куни Филиппин пойтахти Манила шаҳрида 25 йилдан буён дунё бўйлаб ўтказилиб келинаётган “Ер гўзали 2025” кўрик-танловида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ҳамда давлат герби тасвирланган либосда қатнашган. Шунингдек, у ушбу либосда суратга тушиб, уни ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги аккаунтига жойлагани.
Кеча, 19 январь куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида мазкур иш кўриб чиқилган. Суд мажлисида Ш.М. айбига қисман иқрорлик билдириб, “Ер гўзали 2025” кўрик-танловида иштирок этганини, ушбу танловда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ҳамда давлат гербидан илҳомланиб, либос тиктирганини айтиб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.
Суд М.Ш. ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодескнинг 203-1-моддаси (давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топган. Унга ушбу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, яъни 824 минг сўм жарима жазоси тайинланган.
Тасодифий хабарлар
Тезкор: Жеки Чан коронавирусга чалингани айтилмоқда
Карантин марказида 42 ёшли фуқаро ўзини осди, ҳолат юзасидан Бош прокуратура баёнот берди
Ўзбекистонда хитойлик тадбиркорга нисбатан жиноят иши очилди
ЖССТ Ҳиндистоннинг яна бир дорисидан огоҳлантирди
Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?