23 июнь куни Россия Президенти Владимир Путин ҳукуматнинг ёқилғи бўйича мураккаб вазият ҳақидаги ҳисоботини эшитди ва Украина Қуролли кучлари ҳужумининг оқибатларини “нолга тушириш” учун чоралар кўришни талаб қилди. Бу ҳақда у видеоконференция орқали ҳукумат билан ўтказилган йиғилишида сўз очди.
Владимир Путин мамлакатдаги ёқилғи (бензин) билан боғлиқ мураккаб вазият ҳақида ҳисоботни эшитди. У биринчи марта нефтьни қайта ишлаш заводларига қилинган ҳужумлар сабабли юзага келган бензин етишмовчилиги ҳақида изоҳ берган. Бундан ташқари, у Россия Украина билан музокараларга тайёр эканини айтган.
Йиғилиш давомида бош вазир ўринбосарлари Марат Хуснуллин ва Александр Новак маъруза қилган. Марат Хуснуллин ҳукумат ҳудудлар билан бирга Қримга йўлланмалар олган туристларга пул қайтариш ва бизнес зарарларини қоплаш бўйича чоралар ишлаб чиқаётганини айтган.
Александр Новак эса ёқилғи бозоридаги вазият мураккаб, лекин назорат остида эканини билдирган. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат аҳолини бензин билан таъминлаш учун барча чораларни кўрмоқда. Бу чоралар орасида заводлар қувватини ошириш, уларнинг режалаштирилган таъмирларини бошқа муддатга кўчириш ва таъмирлаш муддатларини қисқартириш бор.
Қримда бензин сотуви тўлиқ тўхтатилди
Путин бунга жавобан, Киев режими яратмоқчи бўлган таҳдидлар имкони қадар камайтирилиши кераклигини айтган. Унинг фикрига кўра, бу ҳужумлар фронтдаги вазиятга таъсир қилмайди, чунки Россия қўшинлари бирин-кетин аҳоли пунктларини ва ҳудудларни эгаллаб олмоқда.
“Россияда бўлаётган ҳолатлар аксинча, жангчиларнинг руҳиятини кучайтириб, уларга берилган вазифаларни бажаришга ундамоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Путин йиғилишда Россия Украина билан музокараларга тайёр эканини айтган, лекин фақат 2022 йилда Истанбулда эришилган келишувлар асосида иш олиб бормоқчи.
Истанбул келишувлари деганда 2022 йилда тайёрланган, лекин якуналмаган битим лойиҳаси назарда тутилади. Унда Украина нейтрал давлат бўлиши масаласи кўтарилган эди.
Бу келишув нега имзоланмагани ҳақида икки хил фикр бор. Москва Украина уни собиқ Британия бош вазири Борис Жонсон таъсири остида рад этган дейди. Жонсон эса бу гапни ёлғон деб атаган, Зеленский эса Ғарб хавфсизлик кафолат бермагани учун рад этилганини айтган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда бугундан сотувга чиқаётган янги авлод TRACKER’нинг нархи маълум бўлди
Eron milliy valyutasidagi 4 ta nolni olib tashlaydi
Гулнора Каримова Шавкат Мирзиёевга хат ёзди
«Ўзгидромет» айрим ҳудудларни сув босиши мумкинлигидан огоҳлантирди
«Кетиб қоладиганга ўхшайман» - Мирза Азизовнинг Зангиотадан ёзган илтижоли СМС хабари...