Бугун, 2 октябрь куни Наманган туманида Автомобилга газ тўлдириш компрессор шохобчасида (АГТКШ) йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
Соат 00:13 да Наманган туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига Наманган тумани «Қурама»2 маҳалла фуқаролар йиғини Қорасув кўчаси 2-уйда жойлашган «Замин Метал Саноат» МЧЖга қарашли 1-АГТКШда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.
Зудлик билан воқеа жойига Наманган туман ва Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимлари етиб борган ҳамда ёнғин соат 00:27 да қуршаб олинган ва соат 00:45 да ўчирилди.
Ёнғин натижасида шохобчани биринчи газ қуйиш ускунаси ва шифт қисмида 40 кв.метр жойи ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида инсонларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатлари юз бермаган.
Ҳозирда ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
“Реал” дарвозабони Куртуа Яхшибоевнинг голига баҳо берди
Шавкат Мирзиёев Уругвай Президентига табрик йўллади
Шавкат Мирзиёев 615 маҳкумни афв этди
Бугун 5 та ҳудуддан ташқари барча вилоятларда ёмғир ёғади. Айрим жойларда кучли бўлиши мумкин
Ўзбекистонликларнинг қанчаси 2 млндан кўп ва кам ойлик олади?