Тошкент вилояти туманларидан бирида эркак ўз қизига зўравонлик қилгани аниқланди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Билдирилишича, оиланнинг ижтимоий мақомини белгилаш ва эҳтиёжмандлар рўйхатига киритиш мақсадида агентликнинг ижтимоий ходими хизмат кўрсатиш доирасида оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказишга юборган. Айнан шу кўрик қизалоқ аввал гапира олмаган воқеаларни очиқлашга туртки бўлган. Бу эса расмий тергов жараёнини бошлашга асос бўлган.
Қизалоқнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида у вақтинча оилавий болалар уйига жойлаштирилган. Комплекс баҳолаш натижасида эса онаси қаромоғига топширилган.
“Ҳозирда у доимий ҳимоя остида бўлиб, тикланиш жараёнидан ўтмоқда. Унга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жабрланган болага ҳар томондан кўмак кўрсатди ва тегишли хизматлар фаолиятини мувофиқлаштирди. Натижада, қиз ҳимоя қилинди, айбдор эса қонунан жазога тортилди”, дейилади хабарда.
24 июль куни суд қарорига кўра, эркак ўз фарзандига нисбатан оғир жиноят содир этганликда айбдор деб топилди. Суд томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) 3-қисми, “а”, “б”, “э” бандлари асосида 12 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Тасодифий хабарлар
Қирғизистондан 5 млрд сўмлик тилла олиб кирмоқчи бўлган курьер ушланди
Ziyoda va Dilfuza Ismoilova quda bo'ldi
Мирза Азизовнинг «сўнгги мактуби» юзасидан ССВ ўрганиш ўтказди
Қорақалпоғистонда ўқитувчи АҚШга кетаман деб, фирибгарга ишониб, Нигерияга 165 млн сўм ўтказиб юборди
Намангандаги масжидда ўғрилик содир этилди