Давлат хизматига ишга қабул қилиш ва унда фаолият олиб боришда қариндош-уруғчилик (непотизм) каби коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олиш, бундай ҳолатларга йўл қўйганлик учун жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан меҳнат муносабатларини тартибга солишга қаратилган қонунчиликка давлат хизматига ишга қабул қилиш ва унда фаолият олиб боришда қариндош-уруғчиликни тақиқлаш ҳамда шундай ҳолатларга йўл қўйганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф этилмоқда.
Хусусан, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунга аҳоли бандлигини таъминлашда қариндош-уруғчилик ва бошқа суиистеъмолчиликларга йўл қўйилмаслиги билан боғлиқ норма киритилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 79-моддасини ўзаро қариндошлик (тўғри шажара, ён шажара ва бошқа қариндошлик ришталари) муносабатларига эга бўлган шахсларнинг бир давлат ташкилотида бири иккинчисига бевосита бўйсинувида ёки унинг назорати остида бўлганда хизмат қилишига йўл қўйилмаслиги, агарда давлат хизматчиси ўзаро қариндошлик ришталарига эга бўлган шахс билан хизмат қилаётганлиги ўзига маълум бўлиб қолса, давлат ташкилоти раҳбарига хабар бериш мажбурияти белгиланмоқда. Ўз навбатида, давлат ташкилоти раҳбари эса, бундай ҳолларда давлат хизматичисини аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим)га ўтказиш чораларини кўриши лозимлиги қайд этилмоқда.
Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 100-моддасини ходим иш берувчи томонидан таклиф этилган ўзи ишлаётган иш (лавозим)га тенг бошқа иш (лавозим)га ўтишни рад этган тақдирда меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бекор қилиши мумкинлиги ҳақидаги 8-банд билан тўлдириш таклиф этилмоқда.
Қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига давлат ташкилотларида қариндош-уруғчилик муносабатларига йўл қўйганлик ва бу ҳақида ташкилот раҳбарига 10 кун муддат ичида хабар бермаганлик, ўз навбатида давлат корхонаси раҳбари эса қариндош-уруғчилик муносабатлари ҳақида хабар топгангандан сўнг, ушбу ходимлар ишлаб келган иш (лавозим)га тенг бошқа иш (лавозим)га ўтказиш чораларини кўрмаганлик учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 495-моддани киритиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, Қонун лойиҳасининг 3-моддасида мазкур ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда, Давлат меҳнат инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ҳамда судга тақдим этиш ваколатига эгалиги кўрсатиб ўтилмоқда.
Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши:
Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6257-сон Фармонининг 1-иловаси билан тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган Давлат дастурининг 25-банди ижро этилишини таъминлаши;
Иккинчидан, Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган Давлат дастурида белгиланган вазифаларни тўлақонли рўёбга чиқарилишини таъминлашда зарур ҳуқуқий базани мустаҳкамлаши;
Учинчидан, давлат хизматига ишга қабул қилиш ва унда фаолият олиб боришда қариндош-уруғчилик (непотизм) каби коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олишга имкон бериши;
Тўртинчидан, мамлакатда коррупцияга қарши курашишнинг норматив-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришига хизмат қилиши кутилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда нодавлат телетармоқ иш бошламоқда
Наманганда топилган темир жисм ростдан ҳам бомба бўлиб чиқди
Самарқандда Таиландга фоҳишаликка қиз юбораётган аёл қўлга олинди
Тошкентда ўз қизини “эплолмаётган”, назорат қилолмаётган ота ИИБдан ёрдам сўради
Самарқанд туманидаги электр корхонаси раҳбари фирибгарликка қўл урди