Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ўзаро урушиб қолган болаларини ажратишга чиққан ота-оналар ўртасида жанжал содир бўлди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 12 сентябрь куни Учтепа туманида ёш болалар ўзаро жанжаллашиб қолган. Уларни ажратишга чиққан яқинлари 51 ёшли Л.Я., унинг қизи 26 ёшли Д.И. ва 32 ёшли Б.Р. ҳамда унинг турмуш ўртоғи 40 ёшли Ж.Р. ўртасида можаро юзага келган. Катталар бир-бирини ҳақорат қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузган.
Шундан сўнг Л.Я. Учтепа тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилган. Унинг аризаси юзасидан ўтказилган текширув натижаси бўйича фуқароларнинг барчасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилишлик учун туман судига тақдим этилган.
Шунингдек, таъкидланишича, ўзаро жанжаллашган болалардан ҳеч ким суд тиббий экспертизадан ўтмаган.
Аввалроқ Андижонда мактаб ўқувчиси уч нафар тенгдошини пичоқлагани, Фарғонада пичоқ ва қиличлари бўлган 20 нафарга яқин шахс иштирокида жанжал бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Тасодифий хабарлар
Фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг роли кучайтирилмоқда
Наманганда икки эркакни дўппослаган қиз ёдингиздами? У таэквондо бўйича Ўзбекистон чемпионига айланди
БИР ОЁҚДА ПАРАЛИМПИЯ ЧЕМПИОНИ БЎЛДИМ!
Хитойда безгак тарқалди. Бу Ўзбекистон учун хавфлими?
Трамп президент бўлса, қандай қилиб урушни 24 соат ичида тўхтатишини тушунтирди