Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи буйрагининг ишламаслиги туфайли ёмонлашган ва бунинг ортидан мамлакатга янги раҳбар тайинланиши мумкин. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги разведкаси маълумотларига таяниб, “Ukrinform” хабар берди.
Қайд этилишича, буйраклари ишламаслиги сабабли Қодиров ҳозирда диализ процедурасида (қонни тозалаш жараёнида). Шифокорлар ҳеч қандай прогноз бера олмаяпти. Украина Мудофаа вазирлиги разведкасидаги манбаларга кўра, ҳозирда Қодиров оила аъзолари билан Чеченистондаги шахсий шифохонасида даволанмоқда. Яқинлари, жумладан, бошқа давлатлардан келган қариндошлари ҳам ҳозирда унинг ёнида.
Манбага кўра, Қодиров соғлиғининг ёмонлашуви фонида Чеченистоннинг янги раҳбари номзодини аниқлаш жараёни сезиларли даражада фаоллашган. Шунингдек, Кремль учун энг қулай номзодлар сифатида Магомед Даудов, Апти Алоуддинов ва Рамзан Қодировнинг катта ўғли Аҳмад Қодиров тилга олинмоқда.
Маълумот учун, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг 20 ёшли ўғли Аҳмадни республика ҳукуматининг бош ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимига тайинлаганди.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда 9 ёшли қизга ҳужум қилишди
“Халқимиз учун яшаяпсиз”. Саида Мирзиёева отасини табриклади
“Kelajakka maktub”: Islandiyada ilk bor muzlik erib ketdi
Диққат! Супер-контракт нархлари эълон қилинди
Ўзбекистонда 2021 йилдан барча истеъмолчилар электр энергияси учун тўловларни олдиндан амалга ошириши мумкин