Шавкат Мирзиёев ҳозирда бутун дунёда хавотир уйғотаётган масалага тўхталди.
Президент Шавкат Мирзиёев гидроэнергитика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва энергитика тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш вазифалари ижроси юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати котиби Шерзод Асадов хабар берди. Кун тартибига ўтишдан олдин президент ҳозирги кунда бутун дунёда катта ташвиш ва хавотир уйғотаётган масалага тўхталиб ўтган.
Исроил армияси ва Хамас ҳаракати ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлашлаштираётгани, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида қурбонлар сони ортишига олиб келаётгани ҳақида тўхталган Президент.
Шунингдек, болалар ва аёллар ҳалок бўлаётгани, одамлар бошпанасидан айрилаётгани, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлаётгани ҳақида тўхталган.
«Биз Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз.
Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим.
Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз», – деди Президент.
Тасодифий хабарлар
Джокович коронавиурсга қарши дори ишлаб чиқадиган компания акцияларини сотиб олди
Расул Кушербоев: "Отабек Нуриддинов иши буюртмага ўхшаяпти"
Тошкентда ҳайдовчилар устундаги байроқни олиб, машинасига ўрнатиб ҳаракатланди
Samsung Galaxy S22 смартфонларида чиқинди материалларидан фойдаланади
«Русча кийинган» ўзбекистонликни Украинага киритишмади