Apple компанияси янги маҳсулотларининг навбатдан ташқари тақдимоти санасини эълон қилди. Маълум бўлишича, маҳсулотлар орасида iPhone 12 ҳам бўлади. Бу ҳақда компания веб-сайтида хабар берилган.
Таъкидланганидек, тақдимот 13 октябрь куни ўтказилади. Сентябрь ойида бўлиб ўтган тақдимот кўпчиликнинг хафсаласини пир қилганди. Унда фақатгина янги Apple Watch соатлари ва iPad планшетлари тақдим этилганди.
Навбатдан ташқари тақдимотда айнан нималар намойиш этилиши ҳозирча номаълум.
Тадбирда намойиш этилиши мумкин бўлган гаджетлар тахмин қилинди. Кутилаётган гаджетларга AirTag қидирув ёрлиғи, AirPods Studio қулоқчинлари, Apple ТV 2020 телевизорга уловчи воситаси ва илк процессорли MacBook киради. Шунингдек, iPhone оиласи ҳам яна биттага ортиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 сентябрида ўзининг анъанавий тақдимотини ўтказган Apple илк бор янги iPhone моделларини сентябрда оммага тақдим этмаганди.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик йўллади
Жазирама иссиқдан вафот этганлар сони кескин кўпаймоқда
Телевидениеда чироқ ўчиб, эфир 1 соатга узилиб қолди
Ўзбекистонда инфляция даражаси қанчага ўсгани маълум бўлди
Наманганда фирма ҳажга юбораман деб фуқароларни чув туширди