Бугун халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
Унда ташкилий масала кўрилмоқда.
Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.
Вилоят раҳбари кейинги йилларда Янги Наманган туманида олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида, ишга солинмаган имкониятлар ҳақида тўхталиб, одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашларига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифаларни белгилаб берди.
Бу ишларни амалга ошириш учун туманга янги ҳоким зарур.
Сессияда депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Абдуллаев Жобир Шарифовични Янги Наманган тумани ҳокими вазифасидан озод қилиш ва туман кенгашининг депутатлик ваколатини муддатидан олдин соқит қилиш ҳақидаги қарорларини тасдиқладилар.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг Карабаев Адҳам Жакбаралиевични Янги Наманган тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори бир овоздан маъқулланди.
Тасодифий хабарлар
«Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлими раҳбари, шоир Жамолиддин Муслимга ОЧИҚ ХАТ»
Исроил полицияси БМТ ташкилотининг биносига бостириб кирди
МИБ номидан фейк хабарлар юборилмоқда
Футбол: Терма жамоамиз АҚШ билан куч синашади
Россия газидан воз кечаётган ЕИнинг режалари очиқланди