Кеча, 14 март куни Россиянинг “Биринчи канал”и эфири вақтида студияга Украинага қарши урушни тўхтатиш ҳақида плакат билан кириб борган муҳаррир Марина Овсянникова йўқолиб қолди. “Медуза” нашрининг “Агора” адвокати Даниил Берманга таяниб, ёзишича, ҳуқуқ ҳимоячилари уни топа олмаяпти.
Қайд этилишича, дастлаб Овсянникова Москванинг Останкино тумани полиция бўлимига олиб кетилгани хабар қилинган. Бироқ полиция алвокатларга унинг бўлимда йўқлигини айтди.
15 мартга ўтар кечаси қўлга олинган журналист “Останкино” телемарказининг навбатчилик хонасидан топилган. Бироқ “Правозащиты” адвокати Анри Цискаришвили у ерга киришга муваффақи бўлганда Овсянникова у ерда бўлмаган. Шу билан бирга, “ОВД-Инфо” манбасининг айтишича, қўлга олинган шахс “Останкино” полиция бўлимида йўқ.
Берман “Медуза”га 15 март куни эрталаб адвокатлар Овсянниковани на “Останкино” навбатчи бўлимида, на шаҳардаги бошқа полиция бўлимларида топа олмаганини тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, 14 март куни кечқурун “Биринчи канал” ходими Марина Овсянникова жонли эфирда урушга қарши плакат билан студига кириб боржи. Янгиликлар эълони пайтида у “No war. Урушни тўхтатинг. Пропагандага ишонманг. Бу ерда сизни алдашмоқда. Руслар урушга қарши”, деб ёзилган плакат билан кадрга тушди. Овсянникова режиссёрлар бошқа кадрни қўйиб юбормагунча эфирда бир неча бор “Урушни тўхтатинг! Уруш керакмас!”, деб такрорлаган.
Муҳаррир ҳибсга олинган. Норасмий маълумотларга кўра, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги 20.3.3 моддаси бўйича "Россия қўшинларидан фойдаланишни обрўсизлантириш" бўйича маъмурий баённома тузилиши мумкин. Адвокат Даниил Берман Овсянникова жиноий иш қўзғатилиши мумкинлигини ҳам инкор этмаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский янги видеомурожаатида Овсянниковага шахсан миннатдорлик билдирди.
“Ҳақиқатни етказишга ҳаракат қилишдан тўхтамаган руслардан миннатдорман. Дезинформацияга қарши курашаётган ва ҳақиқатни, дўстлари, қариндошлари ва яқинларига айтаётганлардан. Шунингдек, шахсан урушга қарши плакат билан “Биринчи канал” студиясига кирган қиздан. Норозилик билдиришдан қўрқмайдиганлардан. Сизнинг мамлакатингиз бутун дунёдан ёпилиб, жуда катта Шимолий Кореяга айланмагунча, курашишингиз керак. Имкониятингизни қўлдан бой бермаслигингиз керак”, деган Зеленский.
Тасодифий хабарлар
COVID-19 вакцинаси ҳалолми? Ислом олимларининг фикри
Бухорода тўрт йилдан бери газсиз яшаётган ногиронга ОАВ аралашуви билан бир кунда газ берилди
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарилиши кутилмоқда
Ногирон киши босқинчиликка учради.
1 декабрдан жарима қўллашда янги тартиб кучга киради