"Alphabet" компанияси жўнатмаларни дронлар орқали етказиш хизмати билан ажралиб туради. "Wing" дронлари Австралия ҳудудида 200 мингта тижорий буюртмаларни амалга оширди.
Дронлар 250 дан ортиқ турдаги жўнатмалар - супермаркет маҳсулотлари, кафеларнинг таомлари, дорилар, COVID-19 тести натижаларини ташимоқда. Бу эса тадбиркорлар ва мижозлар учун қулайликдан ташқари йўллардаги тирбандликлар ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олмоқда.
Компания дронларни 2019 йили синаб кўрди, 2020 йили ишга туширди. Ҳозирда кунига мингта буюртма (бошқача айтганда - ҳар 25 дақиқада 1 та буюртма) келиб тушмоқда. Ўтган 2 ой ичида 30 мингдан ортиқ инсонлар буюртмаларини дрон орқали қабул қилганлар.
"Alphabet" хизматлар бозорида "Amazon" билан рақобат қилмоқда. Экспертлар фикрича, бу курашда дронларни ишга солган томон ғолибликка даъвогар.
Тасодифий хабарлар
Озарбайжон тасодифан Россия вертолётини уриб туширганини тан олди
Ўзбекистонда бензин бир йилда 20, пропан эса қарийб 49 фоизга қимматлади
Ўзбекистонда яна қор ёғиши кутиляпти
Дурдона ва Сайёранинг қотилларига умрбод қамоқ сўралди
Юнусобод ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушди