Ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар сони бўйича Фарғона вилояти яққол етакчи. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Умумтаълим мактаблари рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжуманидан хабар берди.
Ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлили бўйича энг юқори кўрсаткич Фарғона (391 та), Тошкент (144 та) ва Наманган вилоятлари (97 та)да қайд этилган.
Ўқувчилар томонидан энг кам жиноят содир этган ҳудудлар эса қуйидагилар: Жиззах вилоятида 25 та, Навоий вилоятида 24 та, Сирдарёда 21 та.
Туман (шаҳар)лар орасида энг кўп жиноятлар сони: Марғилонда 85 та, Фарғонада 65 та, Қўқонда 61 тани ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри умумтаълим мактабларида берилаётган таълим сифати бўйича энг юқори ўринни эгаллади. Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари эса энг қуйидан жой олди.
Тасодифий хабарлар
Фарғонада ота хотини ва икки боласининг қотилига айланди
Наманган вилоятида чекка қишлоқдаги камбағал оилалар бандлиги таъминланмоқда
“Прописка” бўйича янги тартиб белгиланди
Тошкентда карантин вақтида ресторанлардан бири иш бошлади. Нега?
«Тонировка» учун рухсатнома бериш тартиби ўзгаради