Бугун, 20 декабрь куни “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кўп томонлама бизнес форумида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Япония Бош вазири Санаэ Такаичи, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашган.
Марказий Осиё ва Япония ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, минтақага Япония инвестициялари ва илғор технологияларини жалб қилиш, саноат кооперациясини кенгайтириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан тўғри алоқаларни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Қўшма иқтисодий лойиҳалар тақдимот қилинган. “Sumitomo”, “Chubu Electric Power”, “Shikoku Electric Power” компаниялари томонидан JBIC ва NEXI кўмагида Ўзбекистонда иккита қуёш электр станциясини қуриш, “Toyota Susho” иштирокида АТ инфратузилмасини модернизация қилиш, “Sojitz” компанияси томонидан кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш, шунингдек, “JOGMEC” иштирокида янги ўта муҳим минерал конларини ўзлаштириш каби Ўзбекистон – Япония инвестиция ташаббуслари шулар жумласидан.
Етакчилар ҳузурида тегишли лойиҳалар бўйича ҳужжатлар алмашилган.
Тасодифий хабарлар
Фарғонада мудҳиш ЙТҲ: 4 киши вафот этди
Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва рус тили ёки меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларни бепул ўрганмоқчи бўлган фуқаролар диққатига
Бу йилги Бароат кечаси қачонга тўғри келиши айтилди
Tramp Marsga Amerika bayrog'ini o'rnatmoqchi
Фарғоналик аёл турмуш ўртоғини ваҳшийларча ўлдирди