Миллиардер Алишер Усмонов 2022 йилда дивидендлардан энг кўп фойда олган Россиянинг бой одамларидан бирига айланди. Бу ҳақда “Forbes” нашри хабар берди.
Келтирилишича, Усмонов “Металлоинвест” кон-металлургия ҳолдингидан олган 64,7 млрд сўм (708,7 млн доллар) дивиденд даромади билан рейтингда еттинчи ўринни эгаллаган.
Рўйхатдаги барча иштирокчиларнинг умумий даромади 1,39 трлн сўмни ($15,2 млрд) ташкил этган. Биринчи ўринни 2022 йил учун 156 миллиард рубль (1,7 миллиард доллар) дивиденд даромади билан “Лукойл”нинг собиқ президенти Вагит Алекперов эгалаган.
“Forbes” маълумотларига кўра, Усмонов Россиянинг энг бой 20 ишбилармонлари рўйхатида саккизинчи ўринни эгаллайди, унинг бойлиги ҳозирда 14,4 миллиард долларни ташкил этади. У “Металлоинвест”, “Удокан мис” ва “Мегафон”ни ўз ичига олган USM гуруҳининг асосчиси ва энг йирик акциядори ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида “Bloomberg” нашри Алишер Усмоновнинг бойлиги 2023 йилнинг бошидан бери 1,06 миллиард долларга кўпайганини маълум қилган эди.
Тасодифий хабарлар
Биржада ун ва шакар янада арзонлашди
Ўзбекистонда 27 ёшли келин қайнотасининг тегажоғлиги сабаб эри билан ажрашди
Коронавирус: ЖССТ Европа учун хавотирли прогнозини эълон қилди
Трамп ёлғон гапирган. АҚШ базасига ҳужумнинг янги тафсилоти маълум бўлди
Ана холос! Неймар “Барселона”ни яна судга берди