Чеченистон раҳбари унга суиқасд уюштирмоқчи бўлганлар ҳар қандай ҳолатда ҳам ютқазишига ишонч билдирди.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров “Россия 1” телеканали эфирида Украина ва Ғарб махсус хизматлари унга қарши терактлар тайёрлаётганини айтди.
“Улар мендан қутулиш учун ҳамма нарсани қилишмоқда. Европа разведка идоралари менга қарши Украинадагилар орқали терактлар тайёрлаётгани ҳақида маълумотлар бор”, - деди у.
Шу билан бирга, Чеченистон раҳбари унга суиқасд уюштирмоқчи бўлганлар ҳар қандай ҳолатда ҳам ютқазишига ишонч билдирди.
“Мени минг марта ўлдиришса ҳам, улар мени ишонтира олмайди. Агар ўлсак, биз ғалаба қозонамиз! Тирик қолсак, 100 фоиз ютамиз. Барибир улар истагандек бўлмайди”, - деб қўшимча қилди Қодиров.
Шунингдек, у Украина разведкаси раҳбари Кирилл Будановнинг “русларни дунёнинг исталган нуқтасида ўлдирамиз ва бу воқеа ғалаба қозонгунимизга қадар давом этади” деган сўзларига ҳам изоҳ берди.
“Будановнинг келажаги йўқ. У бир умр камерада чирийди ёки биргина ўқ унга кифоя. Чунки рус халқининг ўз ҳимоячилари бор”, - деди Чеченистон раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида журналист ва сиёсатшунос Даря Дугина автомобиль портлаши оқибатида ҳалок бўлди, апрель ойида таниқли ҳарбий қўмондон Владлен Татарский Санкт-Петербургдаги портлаш қурбони бўлди.
Тасодифий хабарлар
АҚШ элчихонаси «Грин карта» бўйича муҳим маълумот берди
UFC президенти: Тони билан жангнинг бекор бўлишида Ҳабибнинг айби йўқ
Қодиров вояга етмаган учта ўғлини урушга жўнатди
Ўзбекистонга сўнгги 10 ой ичида 300 млн. литр бензин кириб келган
Наманганда Malibu билан тўқнашган ВАЗ 2101 ҳайдовчиси вафот этди