Кеча, 25 ноябрь куни Наманган вилоятининг Янги Наманган туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 28 ёшли йўл-патруль хизмати ходими вафот этди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев хабар берди.
ЙТҲ соат 19:55 да Янги Наманган туманининг Ислом Каримов кўчасида юз берган. Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 18 ёшли Х.З. Onix автомобилини катта тезликда бошқариб келаётиб, ўзи билан бир йўналишдаги автомобилни нотўғри қувиб ўтаётганида олдиндаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими, 28 ёшли сафдор Дониёр Нуриллоев оғир тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙПХ ходими Дониёр Нуриллоев Янги Наманган туманида жойлашган ИИВнинг госпиталига даволаниш учун борган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 ноябрь куни Наманган вилоятида йўл-патруль хизмати инспектори қоидабузар ҳайдовчи машинада уриб юбориши оқибатида вафот этганди.
Тасодифий хабарлар
Диққат! Тезда телефонингиздан “Facebook”ни ўчириб ташланг. Йўқса...
Фарғонада эркак ўлдирилиб, ялонғоч ҳолатда чакалакзорга ташлаб кетилди
7 ой ичида 25 эркакка турмушга чиққан аёл қўлга олинди
Вазирлик ДХХ хабарини рад этди: «Жиҳодчилар» орасида маҳалла раиси бўлмаган
Уруш қурбонсиз бўлмайди! Томонлар нималарни йўқотди?