Ўзбекистонда 15 март куни коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида шу куни ўтказилган махсус брифингда маълум қилинишича, аёл билан бирга Тошкентга 11 март куни 45 йўловчи учиб келган (аввалроқ 48 йўловчи дейилганди), уларнинг ярми чет эл фуқаролари бўлиб, Ўзбекистондан кейинги манзилига учиб кетган.
Брифингда маълум қилинишича, касалланган аёлнинг ўзи асли олий тоифали шифокор, ҳатто ўзига тегишли тиббиёт муассасаси ҳам бор. У 15 мартга ўтар кечаси Вирусология институтига мурожаат қилган. Чамаси икки соатлар ўтиб, таҳлил натижалари чиққан ва унда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.
Қайд этишларича, бемор аёл билан мулоқотда бўлган тўққиз нафар оила аъзоси изоляцияга олинган. Ундан ташқари, шу рейсда келиб, Ўзбекистонда қолган йўловчиларнинг бари аниқланиб, улар ҳам изоляцияга олинган. «Умумий 150 киши изоляцияга олинган», — дея маълум қилинди брифингда.
Абдулла Арипов иштирокидаги брифингда Ўзбекистондаги барча мактаблар, боғчалар ва ОТМлар карантинга ёпилиши, Наврўз сайиллари, оммавий маросимлар бекор қилиниши эълон қилинди.
Тасодифий хабарлар
“ҲАЙИТЛИК ОЛГАН БОЛАЛАР”: Улар пулларини нимага сарфлашмоқда?
Жисмоний шахслар автомобилини нотариуссиз бир ойгача ижарага бериши мумкин бўлади
Мукофотлар топширилди: Шавкат Мирзиёев кимларни тақдирлади? (ФОТО)
Коронавирус: 15-бемор вафот этди
Президент: Автомобилларга қўйилган божхона божлари ноль фоиз бўлиши керак