Мирзиёев бугун халқаро форумда қатнашади

Бугун, 17 сентябрь куни Наманган шаҳрида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форуми ўз ишини бошлайди. Унинг очилиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Форум доирасида давлат раҳбари Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад ал-Жассир, Осиё тараққиёт банки вице-президенти Инмин Янг, Жаҳон банки глобал директори Луис Фелипе Лопес-Кальва билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида Норин туманидаги Шўрариқ маҳалласига кириб борганди. Мазкур маҳалланинг шароити оғир. Ички йўллар таъмирталаб, кўча чироқлари ва "лотоклар" йўқ. Бу ерда 5 мингдан зиёд аҳоли яшайди. 62 та камбағал оила, 118 нафар ишсиз бор, 157 одам миграцияда.


Теглар:
×