Канада бош вазири Жастин Трюдонинг Канада разведкаси маълумотларига асосланиб маълум қилишича, «Украина халқаро авиалиниялари» (МАУ)нинг Теҳрон яқинидаги ҳалокатга учраган самолёти Эроннинг «ер—ҳаво» таснифидаги ракетаси томонидан уриб туширилган.
«Эҳтимол, бу қасддан қилинмагандир», — дея Трюдонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда CNN. Канада бош вазири воқеа айнан қандай юз берганини аниқлаш мақсадида изчил тергов олиб боришга чақирди.
Кейинроқ Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ҳам канадалик ҳамкасбининг фикрини қўллаб-қувватлаб чиқди — унинг айтишича, Британияда самолёт Эрон ракетаси билан уриб туширилганини тасдиқловчи далиллар бор.
Аввалроқ Newsweek, CBS News, CNN ва бошқа бир қатор нашрлар Пентагон ва бошқа америкалик расмийларга асосланиб, Эрон Украина самолётини «Тор» зенит-ракета мажмуасидан учирилган битта ёки иккита ракета билан уриб туширгани ҳақида хабар тарқатган эди.
АҚШ расмийлари ракета зарбаси тасодифан берилганини таъкидламоқда. CNN маълумотларига кўра, ракеталар АҚШ Эронга ҳужум қилиб қолиши мумкин деган хавотир билан учирилган бўлиши мумкин.
Теҳрон яқинида Boeing 737 самолётининг қулаши оқибатида 176 киши — 82 нафар эронлик, 63 нафар канадалик, 11 нафар украин, 10 нафар швед, тўрт нафар афғон, уч нафар немис ва уч нафар британиялик ҳалок бўлган эди.
Тасодифий хабарлар
ИИБ ходимларини каламуш, дейиш ҳақоратга кирмайдию, “мент” сўзи кирадими? – Кушербоев автоблогер Ғаниев воқеаси бўйича ИИВ юзланди
Президентни ҳақоратлаган фуқарога жиноий иши қўзғатилди
Наманганлик икки нафар ўқувчи: бири 100 минг долларлик грант соҳиби, иккинчиси бирданига 7 та олийгоҳ талабаси бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди
OpenAI янги AI модели GPT-5’ни тақдим этди
ДХХ Афғонистон ва Тожикистондан олиб ўтилган кўп миқдордаги гиёҳванд моддани аниқлади