Андижонда ўқитувчилар тик турган ҳолда ота-оналар олдида узр сўрагани кенг муҳокамаларга сабаб бўлгани ва ҳолат юзасидан Халқ таълими вазири баёнот бергани хабар қилинганди.
Ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ҳокими Бобур Йўлдошев ўқитувчилардан узр сўраб чиқди.
«Марҳамат туманидаги ўқитувчилар ва ота-оналар ҳамкорлигида ўтказилган йиғилишдаги ҳолатлар ўқитувчиларнинг руҳиятига таъсир қилган бўлса, мен туман ҳокими сифатида барча устоз-мураббийлардан узр сўрайман», деди у.
Аввалроқ Комил Алламжонов Андижонда ўқитувчилар ота-оналар олдида бош эгиб, узр сўрашга мажбурлангани учун вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг шахсан ўзи барча устозлардан узр сўраши кераклигини айтганди.
Аммо вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов узр сўрамади, «хатога йўл қўйган ҳар қандай раҳбарларга қонунда белгиланган жазо чораларини кўрилишини таъминлайман», деди.
Тасодифий хабарлар
АҚШ разведкасининг “сотқини” Россия паспортини олди
Шеробод ҳокими ночор оилалар ҳисобидан шоҳона автомобиль сотиб оляпти
Давлатобод туманида ҳарбий хизматчилар учун янги уй-жойлар фойдаланишга топширилди
Исроил яна Ғазони бомбардимон қилди. Қурбонлар бор
(+25) Наманганда аҳоли орасида коронавирус билан касалланганлар сони ошди