Ўзбекистонликларнинг хорижий мамлакатларда жиноят содир этиши билан боғлиқ хабарлар тинмаяпти. Навбатдаги ҳолат яна Туркиянинг Истанбул шаҳрида аниқланди ва унда гумондор 13 яшар ўзбекистонлик бола.
Туркия маҳаллий омммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 13 яшар ўзбекистонлик С.Т. 24 ёшли опаси А.Т.нинг севгилиси бўлган 26 ёшли Муҳаммад Ў.га уйининг олдида пичоқ билан оғир тан жароҳати етказган. Жароҳат олган шахс зудлик билан шифохонага ётқизилган, болакай эса қўлга олинган.
Воқеа жорий йилнинг 22 август куни маҳаллий вақт билан соат 21:30 да Истанбулнинг ўзбекистонликлар энг кўп истиқомат қиладиган мавзеси Оқсаройда содир бўлган. Маълум қилинишича, ўша куни Муҳаммад Ў. ва унинг севгилиси бўлган А.Т.нинг укаси ўртасида жанжал чиққан. Оқибатда болакай йигитнинг чап кўкрак қисмига пичоқ билан зарба берган.
Тез тиббий ёрдамга ва полицияга болакайнинг опаси хабар берган. Жароҳатланган йигит шифокорлар томонидан назоратга олиниб, шифохонага олиб кетилган. Болакай эса воқеа жойидан яширинган. Орадан кўп вақт ўтмай, болакай воқеа жойига яқин боғдан топилган.
Тасодифий хабарлар
Бортида минглаб автомобиллар бўлган кема Тинч океанига ғарқ бўлди
Ўзбекистонда ярим миллиондан ортиқ киши электрсиз қолди
Ўзгидромет шошилинч ахборот билан чиқди
Коронавирус тарқалишида АҚШнинг “қўли” борлиги тахмин қилинди
“Ўзгидромет” эртага кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди