Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра, 2023 йил 1 ноябрдан эътиборан бир қатор тўловлар оширилмоқда.
Унга кўра қуйидаги янги тўлов миқдорлари белгиланган:
Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари(РЎДРБ) учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида (амалда БҲМнинг 1,5 миқдори);
Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида (амалда БҲМнинг 75 фоизи);
Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида (амалда БҲМнинг 1 баравари);
Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида (амалда БҲМнинг 50 фоизи миқдорида).
Шунингдек:
йўқотилган бир дона ёки бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги бир жуфт РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида ундирилади;
йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида ундирилади;
РЎДРБни ўн икки ой муддатдан сўнг яна бир йил муддатга сақлаганлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилади.
Хуллас 1 ноябргача вақт бор: улугурганлар улгуриб қолсин!
@r_kusherbayev
Тасодифий хабарлар
Андижон прокуратураси биноси олдида аёл киши ўзини ёқиб юборди. Ҳолат бўйича бош прокуратура баёнот берди
Илк бор сунъий Қуёш тутилиши намойиш қилинди
Қуёшнинг «кулиши» — яхшиликка эмас...
Коронавирусга қарши дорининг нархи жуда қиммат! Арзонлаштирса бўладими?
Тошкентда 5 яшар қиз ҳожатхонага тушиб кетди