2022 йил 25 март куни, Норин туманида яшовчи, Қирғизистон Республикасидаги Жалолободлик Давлат Университетининг 1-босқич талабаси, 1989 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил ноябрь ойида, Норин туманида яшовчи, Андижон шахридаги мактаб директори ўринбосари, 1995 йилда туғилган фуқаро унинг ишончига кириб, Қирғизистон Республикаси Жалалобод Давлат Университети сиртқи таълим йўналишдаги ўқишини Наманган вилоятидаги олийгоҳларнинг бирига ўтказиб беришини айтиб, алдаб, 250 АҚШ доллари олиб, ҳозирга қадар ўқишга киритиб қўймасдан ёки олган пулларини қайтариб бермаётганлиги маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Бундан ташқари, ушбу фуқаро 2021 йил март ойидан август ойига қадар бўлган вақт оралиғида Норин туманида яшовчи, Қирғизистон Республикаси Жалалобод Давлат Университетининг 2-босқич талабаси, 2002 йилда туғилган фуқаронинг ҳам ишончига кириб, контракт пулларини тўлаб қўйишини айтиб, алдаб, 800 АҚШ долларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 14 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Янги Наманган туманида 380 млн сўм кредит маблағини ўзлаштирган шахслар аниқланди
Хитойда порахўр мансабдор ўлимга ҳукм қилинди
Эртага қандай об-ҳаво бўлиши айтилди
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди
Эммануэль Дюпюи Мирзиёевнинг афғон муаммосини ҳал қилишдаги янги таклифларини қўллаб-қувватлади