Йирик тадбиркорнинг қутлуғ айём олдидан кўрсатган саховатидан вилоятдаги қарийб 5 минг оила баҳраманд бўлди. Жумладан, умумий суммаси 12,5 миллиард сўмдан иборат молиявий кўмак билан Наманган шаҳридан 3000, Чуст туманидан 1000, Наманган туманидаги 997 та хонадон қамраб олинди. Уларнинг аксарияти ўрганишлар давомида якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлари бор сифатида танлаб олинган оилалардир.

Кўмак маблағлари “Ўзмиллийбанк” пластик карталарига ўтказилиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, сектор вакиллари ва банк ходимлари томонидан мазкур оилаларга топширилди.
Масалан, Наманган туманида Алишер Усмонов ажратган маблағ юкланган пластик карточкаларнинг туманга тегишли қисми 54 та маҳаллада яшовчи юқоридаги тоифага тегишли хонадонлар соҳибларига етказилди. Биргина Гулдиров маҳалласидан 36 оила кўмак маблағи билан моддий аҳволини яхшилаб оладиган бўлди.

— Тўрт фарзандим бор, бири ногирон, — дейди Хайрулло Раҳмонов. – Ҳали мева-чеваларимиз тўла пишиб улгурмаган “илик узилди” палласида миллиардер ҳамюртимизнинг ёрдами оиламизга анча асқатадиган бўлди. Шундай саховатли инсонлар бор экан, меҳр-оқибат, одамгарчилик деган фазилатлар асло йўқолмайди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 6,1 млрд сўмлик бюджет маблағлари сарфланишида қоида бузилиш аниқланди
Тошкентдаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Қозоғистон ядро қуроли бўйича дунёга чақириқ билан чиқди
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 27 500 дан ошиб кетди
Банкларда доллар курси 10 860 сўмгача кўтарилди