Эндиликда давлат органининг ёки унинг мансабдор шахсининг қонунга хилоф қарори, ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини унинг ўзи қоплайди. Бу ҳақда бугун, 19 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилинган қонун лойиҳасида сўз боради.
Қайд этилишича, ушбу қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда муҳокама қилинган. Унга кўра, етказилган зарарнинг ўрнини компенсация қилиш, ҳудудий компенсация жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилган маблағларни кейинчалик айбдор деб топилган давлат органининг мансабдор шахсидан тўлиқ миқдорда регресс тартибида ундириб олиш, ҳудудий компенсация жамғармаси маблағларини шакллантириш тартиби белгиланмоқда.
Яъни, лойиҳага кўра, жисмоний ёки юридик шахсга етказилган ҳамда суднинг қонуний кучга кирган қарори билан аниқланган моддий ва (ёки) маънавий зарарнинг ўрнини қоплашда ягона амалиёт йўлга қўйилиб, етказилган зарар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий компенсация жамғармаларидан қопланади. Кейинчалик айбдор шахсдан тегишли давлат органи орқали регресс тартибида ундириб олинади.
Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида сиёсий партиялар фракциялари, депутатлар томонидан кўтарилган масалалар, таклиф ва тавсиялардан келиб чиқиб, янада такомиллаштирилган. Айрим нормалардаги номувофиқликлар бартараф этилиб, асосий тушунчалар юридик техник жиҳатдан таҳририй қайта кўриб чиқилган.
Мажлисда қайд этилишича, ушбу ҳужжат фуқароларнинг давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши тўғрисидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда айбдор мансабдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортишни назарда тутади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинган ва Сенатга юборилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 1–5 ноябрь кунлари синов тариқасида аҳолини онлайн рўйхатга олиш ўтказилади
Апрелдан хорижий валюталар ёппасига пасаяди
Наманганда террор ташкилоти тарафдорлари ушланди. Улар орасида хусусий ОТМ эгаси ҳам бор (видео)
АҚШ Эроннинг ядровий дастурини 2 йилга орқага сурди – Пентагон
Ўзбекистонда доллар курси 9 ҳафтадан сўнг пасайди