Россия Давлат Думаси мигрантларнинг рус тилини билмайдиган болаларини мактабларга қабул қилишни тақиқлаш бўйича қарор лойиҳасини тайёрламоқда. Бу ҳақда Дума спикери Вячеслав Володин маълум қилди.
“Биз ҳуқуқни қўллаш соҳасидаги зарур чораларни таҳлил қилдик ва ҳал қилиниши керак бўлган муаммоли масалаларга эътибор қаратдик. Қарор доирасида ҳукуматга меҳнат миграцияси, шунингдек, мигрантлар билан келаётган уларнинг оила аъзоларига оид таклифларни йўллаймиз. Ваколатли давлат органлари доирасида комплекс ечимларни ишлаб чиқишни таклиф қиламиз”, деди у.
Володинга кўра, қарор лойиҳасида мигрантлар болаларини мактабларга қабул қилишда Россия ҳудудида хорижий фуқароларнинг қонуний бўлишини текшириш ва рус тили билимини синовдан ўтказиш учун тестдан ўтишни мажбурий қилиш, шунингдек, рус тилини билишни тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган тақдирда умумтаълим ташкилотларига қабул қилмаслик таклиф этилади.
“Шу муносабат билан мазкур мавзу бўйича қонун лойиҳаси киритилади” деди Дума раиси.
Билдирилишича, депутатлар қарор лойиҳасини 20 ноябрь куни кўриб чиқади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда интернет тезлиги кўтарилдими?
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини қандай қилиб алмаштириш мумкин ва бу қанча бўлади
Пелосининг Тайванга ташрифи iPhone 14 чиқарилишини кечиктириши мумкин
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида муҳим фойдали қазилмалар бўйича меморандум имзоланди
Ўзбекистонда ўтган 9 ойда неча киши ЙТҲларда вафот этгани очиқланди