Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида 29-31 июль кунлари бўлиб ўтган “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивалига барча манбалар ҳисобидан жами 6 миллиард сўм маблағ сарфланди. Бу ҳақда вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фестивал давомида Хонобод шаҳрига маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчилар сони 2,5 баробарга (2 млн нафар) ортган. Тадбиркорлик субъектларида тушум кескин ортган. Жумладан, 2024 йилнинг 7 ойи давомида тушум 48 миллиард сўмни ташкил қилиб, (шундан 29-31 июль кунлари 8,5 миллиард сўмга етган) ўтган йилнинг мос даврида нисбатан 2 баробарга ортган.
Ҳокимликка кўра, бу кўрсаткичлар Хонобод шаҳридаги тадбиркорлик субъектларининг ва ахолинниг даромади ошганлигини кўрсатмоқда. Савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар сони ўтган 2023 йилда 48 тани ташкил этган бўлса, 2024 йилдаги халқаро тадбир давомида доимий фаолият олиб борувчи тадбиркорлик фаолиятлари сони 230 тага кўпайиб, қарийб 5 баробарга кўпайган. Меҳмонларга хизмат кўрсатувчи дала ҳовли ва уй мехмонхоналаридаги ётоқ жойлар сони 1900 тани ташкил қилган бўлса, жорий йилда бу рақам 6 мингдан ортган.
Шунингдек, аҳоли даромадларини ошириш, иш билан таъминлаш ва кам даромадли фуқаролларнинг даромадини оширишда “Сайхунобод”, “Уйчи” тажрибаси асосида 600 дан ортиқ хонодонларда уй-мехмонхоналар ташкил этилган.
Тасодифий хабарлар
Эрдўған Путин билан уруш масаласида музокара ўтказмоқчи
Солиқ қўмитаси мигрантлар солиққа тортилишини рад этди
Энди ўзбекистонликлар Мисрга мева экспорт қилиши мумкин
Жанубий Кореянинг ўлимга ҳукм қилинган собиқ Президенти вафот этди
Толибоннинг юқори мартабали қўмондони ўлдирилди