Жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон U-17 футбол жамоаси халқаро ўртоқлик турнири доирасида Англия, Канада ва Марокаш U-17 жамоалари билан ўйнайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Қайд этилишича, FIFA U-17 Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 20 августдан бошлаб Фарғона шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларига киришади. 1 сентябрдан йиғиннинг иккинчи қисми Испанияда давом эттирилади. Исломбек Исмоилов бошқарувидаги жамоа йиғин доирасида халқаро турнирда иштирок этади ва 2025-йилги U-17 Жаҳон чемпионати иштирокчилари – Англия, Канада ҳамда Марокаш ўсмирлар терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Бош мураббий томонидан қуйидаги футболчилар йиғинга жалб этилган:

Тақвим:
- 3 сентябрь. Англия – Ўзбекистон;
- 6 сентябрь. Канада – Ўзбекистон;
- 9 сентябрь. Марокаш – Ўзбекистон.
Тасодифий хабарлар
«Калмар ўйини» сериали «Netflix»га қанча даромад келтирди?
Ер юзидаги ҳар олтинчи инсон ёлғизликдан азият чекмоқда
Яқин орада Тожикистон ва Афғонистонда янги зилзилалар кутилмоқда
Мигрант-таксичилар Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши мажбурий бўлади
Коронавирусдан тузалган инсон вирус ташувчи бўлиб қоладими?