Бир гуруҳ сенаторлар ва депутатлар Давлат Думасига такси йўловчиларининг хавфсизлигини оширувчи қонун лойиҳасини киритишди. Бу ҳақда “Единая Россия" партияси матбуот хизматига иқтибосан Sputnik хабар берди.
Қонун лойиҳасида такси ҳайдовчиларига Россия ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлиш талаби киритилган. Агар ҳужжат маъқулланса, хорижий фуқаролар ўз ҳайдовчилик малакаларини Россия давлат органларида тасдиқлашлари керак бўлади.
Шу билан бирга, Россия ҳайдовчилик гувоҳномасига ўтиш учун уч йил муддатга кечиктириш назарда тутилган.
Бундан ташқари, қонунда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар такси хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, қонун лойиҳасида агрегаторларни таксида ишлашга рухсат берилмаган ҳайдовчилари буюртмаларни олиши учун молиявий жавобгарлик белгилаш кўзда тутилган.
Тизимда рўйхатдан ўтиш пайтида ҳайдовчиларни текшириш тартибини осонлаштириш учун қонунда таксилар учун рухсатномаларнинг минтақавий реестрларини яратиш таклиф қилинган, унга ҳар бир агрегатор уланиши керак бўлади.
Аввалроқ Хабаровскда ОМОНчилар 80 га яқин мигрант-ҳайдовчиларни ушлаб, бир неча соат давомида калтаклагани хабар қилинган эди.
Тасодифий хабарлар
«Мақсадим газни сотмай, халқ манфаатлари учун ишлатиш» – Шавкат Мирзиёев
Медведев Украина аҳолисини икки бараварга қисқартириб ташлади
Ўзбекистонлик собиқ дипломат давлатга хоинликда айбланиб, қамалди
41 ўзбекистонлик Туркманистон орқали Эрондан қайтарилди
Қўқонда қотиллик. Ота-бола яқин қариндошини ўлдириб, ҳовлига кўмиб юборган!