Нидерландияда жойлашган Амстердам университети олимлари TOI-2431 b номли янги сайёрани аниқлади. Бу ҳақда “Universe Today” хабар берди.
Сайёра NASA’нинг TESS телескопи ёрдамида аниқланган. Тадқиқотчиларнинг айтишича, TOI-2431 b’да йил айланиш даври ҳозиргача аниқланган сайёралар орасида энг қисқаларидан бири ҳисобланади. Ер қуёш атрофини 365 кунда тўлиқ айланса, TOI-2431 b шу даврда 1600 мартадан кўп айланади. Бу Ердаги бир йил 5,4 соатда ўтиб кетишини англатади.
Сайёра ўз юлдузига жуда яқин – атиги 933 минг километр масофада (бу 0,0063 астрономик бирлик) жойлашган. Бу яқинлик унинг юзасини 2000 келвингача (тахминан 1727 даража С) қиздиради.
Гарчи TOI-2431 b ҳажман Ерга ўхшаш бўлса-да, унинг бошқа хусусиятлари сезиларли фарқ қилади. Жумладан, радиуси Ернинг 1,5 баробарига, массаси эса 6,2 баробарига тенг. Унинг ўртача зичлиги 1 сантиметр куб учун 9,4 граммни ташкил этади, бу эса Ер зичлигидан анча юқори.
Юлдузнинг кучли тортиш кучи туфайли сайёранинг шакли ҳам ўзгарган – олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, унинг бир ўқи иккинчисидан 9 фоизга қисқароқ, яъни TOI-2431 b юмалоқ эмас, бироз яссилашган шаклга эга.
Мутахассислар фикрича, бу сайёра узоқ яшамайди. Ҳисоб-китобларга кўра, яна 31 миллион йил ўтгач, у ўз юлдузига жуда яқинлашади ва бутунлай йўқ бўлиб кетади.
Тасодифий хабарлар
«Коронавирус аниқланмаган» қурбон шифокорларга касаллик тарқатди! ССВ ҳолатни яширганмиди ёки тест панд бердими?
АҚШ: коронавирусни даволашда безгакка қарши дорилар синалиб, 20 киши вафот этган
Янги йил байрамини нишонлаш бўйича тартиб эълон қилинди
[:uz]Наманганга ноқонуний олиб кирилган миллиард сўмдан зиёд смартфонлар фош этилди[:]
«Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлими раҳбари, шоир Жамолиддин Муслимга ОЧИҚ ХАТ»