Туркия орқали Умра сафарига бориб келган аёл ва унинг турмуш ўртоғи Наманганга қайтгач, уйга меҳмон чақириб, эҳсон қилади. Ҳозир ана шу оилавий тадбир қатнашчиларидан 23 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига даволаниш учун ётқизилган.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматига кўра, касалликка чалинганлар орасида 2 ойлик чақалоқ — аёлнинг набираси ҳам бор. Чақалоқнинг онаси топширган таҳлил натижалари инфекция йўқлигини кўрсатган.
Шу тадбирда иштирок этган қўшнининг икки нафар фарзанди ҳам вирус юқтириб олади. Улар 19 март куни Наманган шаҳридаги тантаналар мажмуаларидан бирида ўтказилган тўйда куёвжўра сифатида қатнашади. Оқибатда тўй эгалари ва тўйга келган меҳмонлардан 13 нафарига вирус юқишига сабабчи бўлади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда йил бошидан бери ЙТҲлар оқибатида 226 нафар бола ҳалок бўлди
Тожикистонда коронавирус билан касалланиш 600 фоизга ошди
Наманган вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон БАА билан божхоначилар тайёрлайди
Расул Кушербаев “йил жинояти” ҳақида гапирди