“Nika pharm” МЧЖ ва “Mustahkam yamin farm” МЧЖ ўртасидаги низоли вазият “ATM Partners” МЧЖнинг мурожаатига асосан Бош прокуратура Олий суднинг қарорига нисбатан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест келтирилди.
Олий суд иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 1 ноябрдаги қарори билан протест қаноатлантирилиб, судлов ҳайъатининг 2021 йил 15 июлдаги қарори бекор қилинди ҳамда қуйи суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилди.
“Nika pharm” МЧЖ ва “Mustahkam yamin farm” МЧЖ ўртасида 2020 йил 22 январда дори воситаларини етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш учун ушбу тарафлар ва “ATM Partners” МЧЖ ўртасида 2020 йил 24 январда кафиллик шартномаси расмийлаштирилган.
Юқорида қайд қилинган шартнома асосида “Nika pharm” МЧЖ томонидан 395.550.000 сўмлик маҳсулотлар “Mustahkam yamin farm” МЧЖга етказиб берилган. Бироқ, сотиб олувчи томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловлар амалга оширилмаганлиги боис тарафлар ўртасида низо келиб чиққан.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар “Nika pharm” МЧЖ фойдасига жавобгар “Mustahkam yamin farm” МЧЖдан 395.550.000 сўм асосий қарз, 1.582.200 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг кафил “ATM Partners” МЧЖга нисбатан қисми судгача тартибга риоя этилмаганлиги учун кўрмасдан қолдирилган.
Даъвогар “ATM Partners” МЧЖ Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Nika pharm” МЧЖ ва “Mustahkam yamin farm” МЧЖга нисбатан тарафлар ўртасида 2020 йил 24 январда тузилган кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Бунга асос сифатида кафиллик шартномасидаги “ATM Partners” МЧЖ рахбарининг имзоси қалбакилаштирилганлиги кўрсатилган.
Суднинг 2021 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган. Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ушбу ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Олий суд иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 15 июлдаги қарори билан ушбу суд қарорлари бекор қилиниб, даъвогарнинг даъвосини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Мазкур иш “ATM Partners” МЧЖнинг мурожаатига асосан Бош прокуратурада атрофлича ўрганилиб Олий суднинг қарорига нисбатан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест келтирилди.
Олий суд иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 1 ноябрдаги қарори билан протест қаноатлантирилиб, судлов ҳайъатининг 2021 йил 15 июлдаги қарори бекор қилинди ҳамда қуйи суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилди.
Тасодифий хабарлар
Toshkent shahriga yangi bosh imom-xatib tayinlandi
«Барса»ни ким бошқариши маълум бўлди
Карантин пайтидаги Наманган кўчалари (Видео)
Наманганда "қабристон машмашаси": Ҳокимлик нима дейди?
2022 йилда газ, “свет” ва сув учун тарифлар оширилади