Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Қашқадарё вилоятидаги "Агро Голд Премиум" компанияси раҳбари Шавкат Султонов ва Мисрнинг EFC Plants Tissue Culture S.A.E. компанияси бош директори Лубна Салем ўртасида онлайн музокаралар уюштирилди.
Суҳбат чоғида Мисрдан сара уруғлик картошка етказиб бериш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбек томони дастлабки босқичда картошка уруғини экиш учун алоҳида ҳимояланган ер майдонини тайёрлаб қўйганини, кейинги босқичда экин майдонлари ҳажми оширилишини маълум қилди.
Миср вакиллари Ўзбекистонга етарли миқдорда картошка уруғини етказиб берилишини тасдиқлади.
Мулоқот якунида Миср томони билан жорий июл ойи якунига қадар Ўзбекистонга бепул 500 минг дона G0 авлодига мансуб CARA навли уруғлик картошкани юборишига келишиб олинди.
Ушбу картошка уруғлари шу йилнинг ўзида Қашқадарёда экилиб, кўпайтирилади ва ўзбек деҳқонлари орасида тарқатилади.
Тасодифий хабарлар
Буни билармидингиз? Жинлар илон шаклига кириш имконига эга
Шавкат Мирзиёев томонидан яна бир муҳим қарор имзоланди
Шуҳрат Ғаниев Олий Мажлис Сенати аъзолигидан чиқарилди
Расул Кушербаев ўсимлик ёғи нархининг кескин ошганини танқид қилди
Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит ОЧЛ финалини бошқаради