Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрини қайтадан Остона деб номлаш учун имзо тўплаш бошланди. Бу ҳақда KazTAG хабар берди.
Қайд этилишича, тегишли петиция Интернетда пайдо бўлган. Ҳозирда петицияга 80 минг киши қўл қўйган. Муаллифларнинг таъкидлашича, пойтахт Нур-Султон номи одамлар томонидан салбий қабул қилинади, кундалик ҳаётда аҳоли аввалги номидан фойдаланади.
“2019 йил март ойида Қозоғистон Республикаси Президентининг фармони билан мамлакат пойтахти номи Нур-Султон деб ўзгартирилди. Ушбу қарор ижтимоий тармоқларда ва оддий одамлар ҳаётида салбий қабул қилинди, ҳозирча кундалик ҳаётда фақат аввалги ном қўлланилади. Жамоатчилик фикрига кўра, Қозоғистон Президенти, ҳукумати ва парламентидан мамлакат пойтахтини аввалги номига қайтаришни сўраймиз”, дейилади мурожаат матнида.
Шунингдек, муаллифлар Қозоғистоннинг барча шаҳарларидаги обиқ Президент Нурсултон Назарбоев номидаги кўчаларга “мамлакат давлатчилиги, бирлиги ва мустақиллигини таъкидловчи” нейтрал номлар беришни таклиф қилмоқда.
“Масалан, Олма-отадаги Назарбоев шоҳ кўчаси “Республика проспекти” деб номланиши мумкин”, дейилади мурожаатномада.
Айтиш жоизки, 2019 йилда Қозоғистон пойтахти номини Остонадан Нур-Султонга ўзгартириш тахминан 125 миллион долларга тушган.
Маълумот учун, 2019 йилда мамлакатни 28 йил бошқарган Назарбоев истеъфога чиққач, ўша вақтдаги Президент вазифасини бажарувчи Қосим-Жомарт Тўқаев парламентга пойтахтга Биринчи Президент номини беришни таклиф қилганди.
Тасодифий хабарлар
19 ёшли спортчи тўппончадан ўқ еди
Ўзбекистон қайси давлатдан энг кўп музқаймоқ импорт қилгани маълум қилинди
Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳақида: "Президент студияда ўтириб қўшиқ ёзаётгани унинг тирик эканининг исботи бўлолмайди"
Хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов автоҳалокат натижасида вафот этди
Телефонидан беҳаё видеолар топилган қашқадарёлик ўсмир ўз жонига қасд қилди