Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг мансабдори Zoom платформасида ўтказилган мажлисда камерасини ёниқ қолдирган ҳолда ҳамкасби билан ўзини ноўрин тутгани акс этган тасвирлар тарқалиб, кескин мунозараларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги муносабат билдирди.
Вазирлик ушбу ходимларнинг шахси ва воқеа содир бўлган ҳудудга аниқлик киритмаган бўлсада, хабарларда тилга олинган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинганини маълум қилди.
Тармоқларда эса ушбу мансабдор шахс 2023 йил декабрь ойидан буён Каттақўрғон тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
“Вазирлик ўз тизимида хизмат интизоми ва одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига нисбатан мутлақо муросасизлик принципига амал қилади”, дейилади вазирлик муносабатида.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонга 17-22 июль кунлари катта сел келиши кутилмоқда
Эронга расман янги олий раҳбар тайинланди
Пекин Олимпиадасига яна икки давлат бойкот эълон қилди
Мирзиёев Қозоғистон халқи ва Президентига таъзия йўллади
Эртага ҳаво ҳарорати 12 даражагача иссиқ бўлади