Кеча, 22 ноябрь куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Қозоғистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Мурат Бектанов бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди. Ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари, минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама этилиб, махсус ҳужжатлар имзоланган. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда.

Учрашувда қардош халқларнинг бирдамлиги, икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларининг жорий ҳолати ҳамда истиқболлари, минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама этилди. Бу бўйича махсус ҳужжатлар имзоланди.
Шу куннинг ўзида Қозоғистон ҳарбий делегацияси пойтахтимиздаги «Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида бўлиб, у ердаги “Матонат мадҳияси” мажмуаси пойига гулчамбар қўйди, боғ ичидан ўрин олган “Шон-шараф” музейидаги экспонатлар билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг делегация аъзолари Мудофаа вазирлиги “Чимён” тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар маркази ва Қуролли Кучлар академияси фаолияти билан танишдилар. Марказ ҳамда етакчи олий ҳарбий таълим муассасасида ҳарбий хизматчиларнинг касбий профессионал маҳоратини такомиллаштиришга қаратилган моддий база ва яратилган замонавий шарт-шароитларни меҳмонлар алоҳида эътироф этишди.



Қозоғистон ҳарбий делегациясининг мамлакатимизга ташрифи дастури бугун Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг “Термиз” дала ўқув майдонида ўтказилаётган “Ҳамкорлик-2021” ўзбек-қозоқ ўқувларининг фаол босқичини кузатиш билан давом эттирилади.
Тасодифий хабарлар
«Кушербаевга қарши кўрсатма берсанг, сени ўйиндан чиқариб юборамиз дейишди». 21 ёшли тадбиркор судидан репортаж
"Мелиса"ни очиқча таҳқирлаган фуқаро 10 ойга қамалди
“Жасади 2 кун машинада олиб юрилган аёл” ҳақидаги хабар рад этилди
«Цефтриаксон» дори воситаси сабаб 11 ёшли қиз вафот этгани айтилди.
Электр тармоқлари раҳбари пора билан қўлга тушди