Ўзбекистонга электромобиллар олиб киришга акциз солиғи бекор қилинди. Бу ҳақда президентнинг “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида айтилади.
2019 йилнинг 1 январидан электромобиллар олиб киришга (ТН ТИФ коди 870380) божхона божининг ноль ставкаси ўрнатилган. Бироқ, акциз солиғи бўйича 8703 гуруҳидаги барча товарларга 30 фоизлик ставка белгиланганди.
Эндиликда, электромобилларга акциз солиғи ставкаси ноль фоиз даражасида ўрнатилди (бошқа автомобиллар учун ставка аввалгидек қолди). Шу тариқа, олиб киришда энди фақат ҚҚС тўлашнинг ўзи кифоя қилади.
Тасодифий хабарлар
Россиялик аскарлар очликдан одам гўштини еяпти – ОАВ
Ерга хавфли астероид яқинлашмоқда — NASA
Ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланиш аҳоли моддий фаровонлигини оширади
Эҳтиёт бўлинг: сохта долларлар тарқалмоқда
Тошкентда 63 ёшли аёлга тегажоқлик қилган йигитга жиноят иши қўзғатилди