Ҳиндистон ҳукумати мамлакатнинг инглиз тилидаги номини Бҳарат (ҳиндча номи)га ўзгартириши мумкин. Бу масала парламентнинг сентябрь ойида бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари сессиясида кўриб чиқилиши режалаштирилган. Бу ҳақда “The Economic Times” хабар берди.
Ҳиндистон Конституциясига кўра, унинг расмий тиллари инглиз ва ҳинд тиллари бўлиб, инглиз тилида мамлакат Ҳиндистон (India), ҳинд тилида эса Бҳарат деб аталади. Номини ўзгартириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилиш учун Ҳиндистон ҳукумати парламентнинг ҳар икки палатасида ҳам кўпчилик овозга эга бўлиши керак. Ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, ҳукумат конституцияга инглиз тилидаги версиясида “Ҳиндистон ҳукумати” деган сўзни ўз ичига олган камида ўнта жойда тузатишлар киритиши керак.
“Ҳиндистон Президенти” эмас, балки “Бҳарат Президенти” атамаси биринчи марта Президент Драупади Мурму номидан G20 етакчиларига юборилган кечки овқат таклифида ишлатилган. Парламент ишлари вазири Пралхад Жоши Нью-Деҳлида парламентнинг беш кунлик махсус сессияси жорий йилнинг 18-22 сентябрь кунлари бўлиб ўтишини маълум қилган.
Тасодифий хабарлар
“Реал Мадрид” Мбаппени тарихдаги энг катта нархга сотиб олди – ОАВ
23 минг таксичи ишсиз қолиши мумкин — Yandex
"Telegram"да глобал носозлик. Мессенжер Ўзбекистондан ташқари яна қайси давлатларда ишламай қолди?
10 нафар “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди
Бухорода тўрт йилдан бери газсиз яшаётган ногиронга ОАВ аралашуви билан бир кунда газ берилди