Ўзбекистон Республикасида сўнгги 3 йилда йўллар реконструкцияси учун жами 19,8 триллион сўм ажратилган. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, йўл хўжалиги соҳасида 2018—2021 йиллар мобайнида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида республика ҳудудида жами 19,8 триллион сўм маблағ ҳисобига 45,3 минг километрдан ортиқ умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва хўжаликлараро ички йўлларда қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари олиб борилган.
Хусусан:
А-380 Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу автомобиль йўлининг 125 километр қисми реконструкция қилинган;
А-373 М-39 автойўли—Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон ва Андижон орқали—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган 58 километр қисми цементбетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилинган;
М-39 Олмаота—Бишкек—Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг 115 километр қисми асфальтбетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилинган;
А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 208-274 километр қисмини айланиб ўтишда Сирдарё дарёси устига 250 километр узунликдаги кўприк қурилган;
Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларидан ўтувчи 19,2 километр узунликдаги янги йўналишдаги автомобиль йўли қурилган.
Шунингдек, бу давр мобайнида республиканинг халқаро коридорларини реконструкция қилишга халқаро молия институтлари, жумладан, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Саудия тараққиёт жамғармаси ва Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси ҳамда Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳам жалб этилган. 2018—2021 йиллар давомида 339,7 миллион доллар маблағ ўзлаштирилиб, 497 километр узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари цемент бетон қопла билан реконструкция қилинган.
Тасодифий хабарлар
Қозоғистонда криминаль авторитет Арман Жумагелдиев қўлга олинди
#FREEABDUKARIM: Журналист Абдукарим Мирзаевга озодлик сўраймиз!
Дам олиш куни қор ёғиши кутилмоқда
Март ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 8600 сўмдан ошди