Бугун, 24 июль куни тонгда Россиянинг Амур вилоятида бедарак йўқолган “Angara” авиакомпаниясига тегишли An-24 йўловчи самолётининг ёнаётган фузеляжи Тинда шаҳри яқинида, тоғ ёнбағрида топилди. Бу ҳақда қутқарув хизматидаги манбасига таяниб, “Коммерсантъ” хабар берди.
Mi-8 вертолёти томонидан аниқланган самолёт парчалари Тиндадан 15 км узоқликда жойлашган. Айни вақтда йўловчилар тақдири ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас.
Маълумотларга кўра, самолёт Хабаровск-Благовешенск-Тинда йўналиши бўйича парвоз қилаётган бўлиб, бортда 43 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси, жами 49 киши бўлган.
Ҳодиса юзасидан Россия Тергов қўмитаси Жиноят кодексининг 263-моддаси 3-қисм 1-бандига (учиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, уч ёки ундан ортиқ кишининг ҳалок бўлишига олиб келган ҳолат) асосан жиноят иши қўзғатган.
Тасодифий хабарлар
Диққат! Рамазон ойида кундузи кўп ухлайдиганлар ўқисин!
Наманганда укасининг жиноятини кўрган ака ички ишларга хабар берди
Энди ректорлар Гарвардда ўқиб келади
Абдулла Арипов: «Автомобиллар нархи ошишига қарши намойиш ўтказиш ҳақида хабар тарқатган йигит ҳозир йиғлаб ўтирибди, ҳазиллашгандим деб»
Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади