Қашқадарёликларни Исроилга жўнатмоқчи бўлган эркак ушланди

Қашқадарёликларни Исроилга жўнатмоқчи бўлган эркак ушланди

Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятида фуқароларни ишлаш мақсадида бошқа давлатга жўнатишни ваъда қилганлар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 


Маълум қилинишича, Навоий шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари Хатирчи туманида яшовчи, 2006 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, барча ҳужжатларни ўзи тайёрлаган ҳолда, уни Больгария давлатига ишга юбориш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Китоб туманида ҳам шу каби ҳолат фош этилган. Хусусан, Тошкент вилоятида яшовчи, 1997 йилда туғилган шахс 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Исроил давлатига ишлаш учун юбориш ва ишчи визасини ўзининг танишлари орқали тайёрлатиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс Қашқадарё вилоятига бориб, сўралган пул маблағи ҳисобидан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган. 

Билдирилишича, ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Теглар:
×