Энди туркманистонликлар АҚШ визаси учун гаров пули тўлайди

Энди туркманистонликлар АҚШ визаси учун гаров пули тўлайди

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти мамлакатга кириш учун ариза топширишда 15 минг долларгача гаров пули киритиш талаб этиладиган давлатлар рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Қайд этилишича, рўйхатга Бутан, Ботсвана, Марказий Африка Республикаси, Гвинея, Гвинея-Бисау, Намибия ва Туркманистон қўшилган. Эндиликда ушбу рўйхатда 13 та давлат бор бўлиб, уларнинг деярли барчаси Африка мамлакатлари ҳисобланади.

Нашр маълумотига кўра, янги қоидалар жорий йил 1 январдан кучга кирган. Улар амалдаги талабларни тўлдиради: шахсий суҳбатдан ўтиш, ижтимоий тармоқлар, аввалги сафарлар ва оила аъзоларининг яшаш шароитлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш. АҚШ расмийлари гаров пули виза шартларига риоя этилишини кафолатлашга хизмат қилишини таъкидламоқда.

Агар виза берилмаса ёки аризачи виза режимини бузмаганини тасдиқласа, киритилган сумма қайтарилади. Бунгача мазкур рўйхатга Мавритания, Сан-Томе ва Принсипи, Танзания, Гамбия, Малави ҳамда Замбия киритилган.


Теглар:
×